АсосийЖАМИЯТ

Ишловчи оналарга боласи 1 ёшга тўлгунга қадар нафақа тўланади

2027 йил 1 январдан меҳнат шартномаси асосида ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик таътилидан сўнг фарзанди 1 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши нафақаси тўланади.

'Ишловчи оналарга боласи 1 ёшга тўлгунга қадар нафақа тўланади'ning rasmi

2027 йил 1 январдан меҳнат шартномаси асосида ишлаётган хотин-қизларга ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин фарзанди 1 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши нафақаси тўланади. Бу ҳақда президент имзолаган фармонда белгиланди.

Нафақа Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан тўланади.

Шу санадан аҳолининг ижтимоий ёрдам ва хизматларга эҳтиёжини аниқлаш бўйича янги тизим ҳам жорий этилади. Бунда оиланинг даромадидан ташқари, сурункали касалликлар, ногиронлик, ташқи меҳнат миграцияси ва кўп фарзандлилик каби омиллар ҳисобга олинади.

Оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати скоринг тизими орқали баҳоланиб, натижасига кўра улар тегишли тоифаларга ажратилади. Шундан сўнг оилаларга эҳтиёжидан келиб чиқиб ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатилади.

Бундан ташқари, «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча фоизсиз кредитлар ажратилади. Бу мақсадда 2026 йилда 100 млрд сўм, 2027 йилда эса 300 млрд сўм йўналтирилади.

    Бошқа янгиликлар

    Ишловчи оналарга боласи 1 ёшга тўлгунга қадар нафақа тўланади - Darakchi.uz