11 сентябрь куни ЎРҚ–1174-сонли қонун билан таълим ва болалар ҳуқуқларига оид қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, таълим жараёнида вояга етмаган болага нисбатан жисмоний зўравонлик ишлатиш, уни камситиш ёки хўрлаш учун фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача жарима солинади.
Бундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахсларга бир йил давомида мактабгача, умумий ўрта, профессионал ва қўшимча таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланиш тақиқланади.
Шунингдек, давлат ёки нодавлат муассасалари тўлиқ таъминотидаги вояга етмаган болалар учун алимент тўлашдан ота-онани озод қилишга йўл қўйилмайди. Алимент миқдорини камайтиришга оид ишлар кўриб чиқилганда "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ҳам жалб этилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан кучга киради.






