Истанбулнинг Умрания туманида Дурдона Ҳакимова ва Сайёра Эргашалиеванинг ўлими бўйича суд жараёни якунланди. 11 сентябрь куни ўтказилган якуний мажлисда айбланувчилар Дилшод Турдимуротов ва Ғофуржон Камолхўжаевга ҳукм ўқилди.
Суд ҳар икки шахсни икки нафар аёлни қасддан ва ўта шафқатсизлик билан ўлдиришда айбдор деб топиб, ҳар бирига икки мартадан оғирлаштирилган умрбод қамоқ жазоси тайинлади. Шунингдек, уларга ўғрилик жинояти бўйича ҳам қўшимча 14 йиллик қамоқ жазоси берилди.
Тергов маълумотларига кўра, Дурдона Ҳакимова 2026 йил 24 январь куни Истанбулда ўлдирилган. Кейинчалик тергов давомида Сайёра Эргашалиева ҳам бир кун олдин, яъни 23 январь куни ўша хонадонда ўлдирилгани аниқланган.
Тергов маълумотларига кўра, жасадлар бўлакларга ажратилиб, Истанбулнинг турли ҳудудларидаги чиқинди қутиларига ташланган. Қотилликда гумонланган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Истанбул аэропортида қўлга олинган эди.






