АсосийЖАМИЯТ

Наманганда 4 метрлик қудуққа тушиб кетган 66 ёшли аёл қутқарилди

Маълум қилинишича, аёлнинг аҳволи яхши.

'Наманганда 4 метрлик қудуққа тушиб кетган 66 ёшли аёл қутқарилди'ning rasmi

Наманган вилояти Чуст туманида 66 ёшли аёл эҳтиётсизлик оқибатида 4 метр чуқурликдаги қудуққа тушиб кетди. Уни Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари қутқарди.

Ҳодиса 12 сентябрь куни эрталаб соат 06:46 да "112" тизими орқали хабар қилинган. Воқеа «Хўжаобод» маҳалласидаги хонадонлардан бирида содир бўлган.

Қутқарувчилар воқеа жойига етиб бориб, аёлни қудуқдан хавфсиз тарзда олиб чиққан ва тиббиёт ходимларига топширган.

Маълум қилинишича, аёлнинг аҳволи яхши. Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар

    Наманганда 4 метрлик қудуққа тушиб кетган 66 ёшли аёл қутқарилди - Darakchi.uz