АсосийДУНË

Индонезияда 243 киши бўлган кема билан алоқа узилди

Ҳозирда ҳарбий-денгиз кучлари ва қутқарув хизматлари иштирокида кемани қидириш ишлари олиб борилмоқда.

'Индонезияда 243 киши бўлган кема билан алоқа узилди'ning rasmi

Индонезияда бортида 243 киши бўлган "Virgo Transport 8" кемаси билан бўрон вақтида алоқа узилди. Қидирув-қутқарув ишлари бошланди. Бу ҳақда 13 сентябрь куни мамлакат Миллий қидирув-қутқарув агентлиги (Basarnas) хабар берди.

Маълум қилинишича, об-ҳаво ёмонлашганидан сўнг кема экипажи тахминан соат 02:00 да алоқага чиқмай қўйган. Кемадан сўнгги сигнал Банджармасин шаҳридаги Басириҳ қутқарув пристанидан 80 денгиз мили узоқликдаги ҳудуддан қайд этилган.

Қидирув ишларига Ҳарбий-денгиз кучлари, сув полицияси ҳамда махсус "KN SAR Laksmana 241" кемаси жалб қилинган.

Қутқарувчилар қидирув жараёнида замонавий ускуналар, жумладан, Starlink сунъий йўлдош терминалидан фойдаланмоқда. Бортидаги одамлар сони кўплиги сабабли операция кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Индонезияда 243 киши бўлган кема билан алоқа узилди - Darakchi.uz