АҚШда ноябрь ойида бўлиб ўтадиган оралиқ сайловлар олдидан мусулмон сиёсатчиларга қарши исломофобик баёнотлар кўпаймоқда. Бу ҳақда AlJazeera хабар берди.
Нашрга кўра, бу жараён Мичиган штатидан Демократик партия вакили Абдул Ал-Саиднинг Сенат сайловида ғалаба қозонишидан кейин янада кучайган. Республикачи сенатор Томми Тубервилл уни "радикал исломчи" деб атаган.
Тадқиқотчилар ҳозирги исломофобик риторикани 11 сентябрь терактларидан кейинги даврдан буён АҚШдаги энг кучли тўлқинлардан бири деб баҳоламоқда. ISPU маълумотларига кўра, мусулмонларга қарши стереотипларни ўлчайдиган индекс 2022 йилдаги 25 баллдан 2025 йилда 33 баллга кўтарилган.
Ал-Саиднинг ғалабасидан кейин унга нисбатан исломофобик постлар сони бир ҳафтада қарийб 1900 фоизга ошиб, кунига 3000 тадан зиёдни ташкил этган.
АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам Ал-Саидни "жиҳодчи" деб атаган. Республикачи сенатор Тед Круз эса уни ва Ню-Йорк мэри Зоҳран Мамдани "исломчилар" деб атаган.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, айрим сиёсатчилар мусулмон номзодларнинг диний эътиқодини уларнинг сиёсий дастуридан устун қўймоқда. Экспертлар бу риторика ноябрь сайловлари олдидан сайловчилар эътиборини бошқа муаммолардан чалғитиш воситаси сифатида ҳам қўлланилаётган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.






