АсосийДУНË

BRICS давлатлари Яқин Шарқдаги уруш бўйича умумий позиция билдирди

Ташкилот аъзолари томонларни вазминликка чақириб, вазиятни янада оғирлаштириши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга даъват қилди.

'BRICS давлатлари Яқин Шарқдаги уруш бўйича умумий позиция билдирди'ning rasmi

BRICS давлатлари Яқин Шарқда давом этаётган уруш ва кескинликдан хавотир билдирди. Ташкилот аъзолари томонларни вазминликка чақириб, вазиятни янада оғирлаштириши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга даъват қилди.

Бу ҳақда 12 сентябрь куни Нью-Деҳлида ўтказилган BRICS саммитининг биринчи кунида қабул қилинган қўшма декларацияда айтилган.

Ҳужжатда халқаро низоларни мулоқот, маслаҳатлашув ва дипломатия орқали тинч йўл билан ҳал қилиш зарурлиги таъкидланган.

Декларация АҚШ ва Эрон ўртасидаги ўзаро зарбалар қайта бошланган бир пайтда қабул қилинди. BRICS таркибида Эрон билан бирга АҚШнинг яқин ҳамкори ҳисобланган Бирлашган Араб Амирликлари ҳам бор.

Шунингдек, ташкилот давлатлари халқаро савдога салбий таъсир кўрсатувчи бир томонлама тариф ва нотариф чоралар кўпайиб бораётганидан хавотир билдирган. Бу масала АҚШнинг Эронга қарши санкциялари ва Россияга нисбатан қўлланилаётган чекловлар фонида кўтарилган.

    Бошқа янгиликлар

    BRICS давлатлари Яқин Шарқдаги уруш бўйича умумий позиция билдирди - Darakchi.uz