Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида трансформаторда ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
14 сентябрь куни соат 00:30 да Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 11-даҳадаги трансформатор ёнаётгани ҳақида шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Қутқарув техникаси зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 01:09 да бартараф этилган.
Ҳодиса жойида трансформатор ёнгани ва зарарлангани аниқланган. Айни пайтда туман электр тармоқлари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.






