АсосийЖАМИЯТ

Қарши давлат техника университети биносида ёнғин содир бўлди

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

'Қарши давлат техника университети биносида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Қарши шаҳридаги Қарши давлат техника университети бош биносининг том қисмида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 14 сентябрь куни соат 14:53 да Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига университет биносида ёнғин чиққанлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Шундан сўнг қутқарув бўлинмалари воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 15:57 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдорига оид маълумотлар берилмаган.

    Бошқа янгиликлар

    Қарши давлат техника университети биносида ёнғин содир бўлди - Darakchi.uz