АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон ва Корея ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар имзоланди

Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган салмоқли ҳужжатлар тўплами қабул қилинди.

'Ўзбекистон ва Корея ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар имзоланди'ning rasmi

14 сентябрь куни Сеул шаҳрида ўтказилган олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мён ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.

Ҳужжатлар савдо-иқтисодий, инвестициявий, гуманитар ва бошқа йўналишлардаги шерикликни кенгайтиришни назарда тутади.

Жумладан, транспорт, авиация, қишлоқ хўжалиги, туризм, сунъий интеллект, техник кўмак, олий, мактаб ва мактабгача таълим, тиббий маҳсулотларни тартибга солиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш ҳамда архив иши соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришилган.

Томонлар ушбу ҳужжатлар орқали Ўзбекистон–Корея стратегик шериклигини янги йўналишларда ривожлантиришни кўзда тутган.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистон ва Корея ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар имзоланди - Darakchi.uz