АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон олийгоҳлари халқаро аккредитацияга тайёрланмоқда

Якунда А3ЕС ва Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ўртасида келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари, тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

'Ўзбекистон олийгоҳлари халқаро аккредитацияга тайёрланмоқда'ning rasmi

Бугун,15-сентябрь куни Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтида олий таълим сифатини халқаро мезонлар асосида баҳолашга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ҳамда А3ЕС вакиллари иштирок этди. Унда халқаро аккредитация талаблари, олийгоҳларни баҳолаш мезонлари ва аккредитация жараёнининг босқичлари муҳокама қилинди.

Португалиялик экспертлар ўз-ўзини баҳолаш, ҳужжатларни тайёрлаш, ҳамда якуний қарор қабул қилиш жараёнлари ҳақида маълумот берди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон олийгоҳлари вакиллари хорижий экспертлар билан фикр алмашиб, халқаро аккредитация бўйича саволларига жавоб олди.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистон олийгоҳлари халқаро аккредитацияга тайёрланмоқда - Darakchi.uz