АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда ўқувчи 4-қаватдан тушиб кетиб, вафот этди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Тошкентда ўқувчи 4-қаватдан тушиб кетиб, вафот этди'ning rasmi

Тошкентдаги мактаб-интернат ётоқхонасининг 4-қаватидан тушиб кетиб, оғир жароҳат олган ўқувчи 10 кунлик даволанишдан сўнг вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Darakchi.uz'га маълум қилди.

Маълум қилинишича, Ш. Ж. 10 кун аввал мактаб-интернат ётоқхонасининг 4-қаватидан тушиб кетган. Оғир жароҳат олган ўқувчи шифохонага ётқизилиб, даволанган. Бироқ 15 сентябрь куни у вафот этган.

Қайд этилишича, марҳум иқтидорли ўқувчилардан бири бўлган. У математика ва илмий йўналишдаги республика ҳамда халқаро танловларда совринли ўринларни эгаллаб келган.

Хусусан, жорий йилда Олмаота шаҳрида ўтказилган ёш тадқиқотчилар халқаро турнирида у иштирок этган жамоа биринчи ўринни эгаллаб, олтин медални қўлга киритган. Шунингдек, ўқувчи Саъди Сирожиддинов номидаги Республика математика турнирида ҳам совринли ўринлардан бирини эгаллаган.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкентда ўқувчи 4-қаватдан тушиб кетиб, вафот этди - Darakchi.uz