АсосийЖАМИЯТ

“Бойсун дўпписи” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

Унинг ўзига хослиги пилтадўзи кашта услуби, геометрик нақшлари, ёрқин ранглар уйғунлиги ва анъанавий тикиш усулларида намоён бўлади.

'“Бойсун дўпписи” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди'ning rasmi

“Бойсун дўпписи” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

“Бойсун дўпписи” — Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани ҳудудида қадимдан тайёрлаб келинадиган, думалоқ шаклдаги, пилтадўзи услубида кашта билан безатилган миллий бош кийим ҳисобланади.

Унинг ўзига хослиги пилтадўзи кашта услуби, геометрик нақшлари, ёрқин ранглар уйғунлиги ва анъанавий тикиш усулларида намоён бўлади. Дўппини безашда чилхол, чаёнгул, қўчқоршохи, арча ва кўзача каби миллий нақшлардан фойдаланилади.

“Бойсун дўпписи”нинг географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиши унинг Бойсун ҳудуди билан боғлиқ ўзига хос хусусиятларини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш имконини беради.

Шунингдек, мазкур мақом “Бойсун дўпписи” номининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, маҳсулотнинг анъанавий хусусиятлари ва уни тайёрлаш усулларини асраш ҳамда Бойсун ҳунармандчилиги маҳсулотларини ички ва халқаро бозорларда тарғиб қилиш учун ҳуқуқий асос яратади.

Маълумот учун, географик кўрсаткич — маҳсулотнинг сифати, обрўси ёки бошқа хусусиятлари муайян географик ҳудуд билан боғлиқ эканини кўрсатувчи интеллектуал мулк объектидир.

    Бошқа янгиликлар

    “Бойсун дўпписи” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди - Darakchi.uz