АсосийЖАМИЯТ

Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

Қайд этилишича, зилзила соат 01:49 да содир бўлган. Унинг магнитудаси 3,7 баллни, чуқурлиги эса 10 километрни ташкил этган.

'Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди'ning rasmi

Бугун, 17 сентябрь куни Қирғизистонда зилзила қайд этилди. Ер қимирлаши Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳам сезилган. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Қайд этилишича, зилзила соат 01:49 да содир бўлган. Унинг магнитудаси 3,7 баллни, чуқурлиги эса 10 километрни ташкил этган.

Зилзила эпицентри Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида, Тошкент шаҳрида 198 километр шимоли-шарқда жойлашган. Унинг координаталари 41,58 даража шимолий кенглик ва 71,55 даража шарқий узунликни ташкил қилади.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида қуйидаги кучда сезилган:

– Янгиқўрғон туманида — 2 балл, 37 километр;
– Косонсой туманида — 2 балл, 39 километр.

    Бошқа янгиликлар