АсосийЖАМИЯТ

Анталия ваъдаси ортидаги жиноий мақсад фош бўлди

Ҳозирда икки аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Анталия ваъдаси ортидаги жиноий мақсад фош бўлди'ning rasmi

Наманган вилоятида икки нафар аёл икки нафар қизни Туркияга фоҳишалик билан шуғулланиш учун юборишга урингани аниқланди. Улар қизнинг хорижда топадиган даромадининг ярмини ўзлаштиришни режалаштирган.

Маълум бўлишича, Давлатобод туманида яшовчи, 1990 ва 1993 йилларда туғилган икки аёл икки нафар маҳаллий қизнинг ишончига кирган. Улар қизни “Тошкент – Анталия” йўналиши бўйича Туркияга юбориб, фоҳишалик билан шуғуллантиришни режалаштирган.

Қизлар пойтахт аэропортига олиб кетаётган вақтда ДХХ ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан Чуст тумани ҳудудида тўхтатиб қолинган.

Қайд этилишича, 1990 йилда туғилган аёл муқаддам ҳам шу турдаги жиноятни содир этгани учун судланган. Бироқ у яна шундай жиноятга қўл урган.

Ҳозирда икки аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Анталия ваъдаси ортидаги жиноий мақсад фош бўлди - Darakchi.uz