АсосийЖАМИЯТ

Мексикада футбол учрашуви вақтида отишма содир бўлди

Айни пайтда Гуанахуато штати Бош прокуратураси ҳужум юзасидан тергов олиб бормоқда.

'Мексикада футбол учрашуви вақтида отишма содир бўлди'ning rasmi

Мексиканинг Гуанахуато штатидаги Сан-Франсиско-дель-Ринкон шаҳрида футбол учрашуви вақтида қуролли ҳужум содир бўлиб, бир киши ҳалок бўлди, олти киши яраланди. Бу ҳақда “La Jornada” хабар берди.

Ҳодиса 13 сентябрь куни тушдан кейин содир бўлган. Мотоциклда ҳаракатланган номаълум қуролланган шахслар футбол учрашуви вақтида ўйинчиларга қарата ўқ узган.

Жароҳатланган етти киши шифохонага олиб кетилган. Улардан бири шифокорлар саъй-ҳаракатларига қарамай вафот этган.

    Бошқа янгиликлар

    Мексикада футбол учрашуви вақтида отишма содир бўлди - Darakchi.uz