Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларида 21–25 сентябрь кунлари иссиқ сув таъминотида режали узилишлар кузатилади. Бу ҳақда куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида маълум қилинди.
Қайд этилишича, ушбу даврда иссиқлик тармоқлари ва қозонхоналарда таъмирлаш ишлари олиб борилади. Мақсад — совуқ кунларда аҳолини иссиқлик билан узлуксиз таъминлаш.
Иссиқ сув таъминоти қуйидаги ҳудудларда вақтинча тўхтатилади:
Мирзо Улуғбек тумани: Бўз, Лашкарбеги, Боғимайдон, Дархон, Ҳабиб Абдуллаев, Турон, Навниҳол, Алпомиш, Шаҳриобод, Янги Олмачи, Оққўрғон, Мустақиллик, Буюк Ипак Йўли, Подшобоғ, Елобод, Ҳамид Олимжон, Мирзакалон Исмоилий, Сайрам, Олийҳиммат, Олимлар ва Ойдин МФЙлари.
Яшнобод тумани: Бойқўрғон, Семурғ, Машинасозлар, Истиқлол ва Дўстобод МФЙлари.
Юнусобод тумани: Обод ва Посира МФЙлари.
Шайхонтоҳур тумани: Сархумдон, Гулобод, Обиназир, Боғкўча, Илғор, Зафаробод, Бўстон, Тинчлик, Чорсу, Қоратош, Чақар, Янги Камолон, Камолон Дарвоза, Камолон, Ҳадра, Гулбозор, Ўрда ва Шайхонтоҳур МФЙлари.
Олмазор тумани: Чустий, Қуёш, Орзу, Аллон, Зиё, Бўстонобод, Истиқбол ва Университет МФЙларининг айрим қисмлари.
Чилонзор тумани: Бешёғоч ва Катта Олмазор МФЙлари.
Таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг иссиқ сув таъминоти белгиланган тартибда қайта тикланади.






