АсосийЖАМИЯТ

Қирғизистонда болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш масаласи муҳокама қилинди

Вазир болалар интернетдан катталар назоратисиз фойдаланаётгани, шу сабабли улар қандай маълумотларни олаётганини назорат қилиш қийинлигини таъкидлаган.

'Қирғизистонда болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш масаласи муҳокама қилинди'ning rasmi

Қирғизистонда вояга етмаганларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда мамлакат Маориф вазири Догдуркул Кендирбаева Жогорку Кенешнинг профиль қўмитаси йиғилишида гапирган.

Вазир болалар интернетдан катталар назоратисиз фойдаланаётгани, шу сабабли улар қандай маълумотларни олаётганини назорат қилиш қийинлигини таъкидлаган.

“Биз бундай чекловни жорий этиш имкониятини ўрганяпмиз. Бизда бунга оид тажриба бор. Масалан, дарс вақтида телефонлардан фойдаланишни тақиқлаганмиз. Ҳозир ўқувчилар улардан фақат айрим ҳолларда, ўқитувчи назорати остида фойдаланиши мумкин”, — деган Кендирбаева.

Унинг қайд этишича, дунёда ҳам вояга етмаганларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш бўйича мисоллар бор. Бу, айниқса, бошланғич синф ўқувчилари учун долзарб масала экани таъкидланган.

“Болалар ижтимоий тармоқларда назоратсиз вақт ўтказишяпти. Биз улар у ердан қандай маълумот олаётганини назорат қила олмаймиз”, — деган вазир.

Кейинроқ Кендирбаева ижтимоий тармоқларни мактаб ўқувчилари учун тақиқлаш масаласини ўзи кўтармаганини билдирган. Унинг тушунтиришича, гап мактабларда смартфонлардан фойдаланишни чеклаш ҳақида борган.

    Бошқа янгиликлар

    Қирғизистонда болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш масаласи муҳокама қилинди - Darakchi.uz