АсосийСПОРТ

Каримов тўп тепадиган “Лугано” Конференциялар лигасини ғалаба билан бошлади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Беҳруз Каримов “Лугано”нинг асосий таркибида майдонга тушди ва 73-дақиқада захирага олинди.

'Каримов тўп тепадиган “Лугано” Конференциялар лигасини ғалаба билан бошлади'ning rasmi

УЕФА Конференциялар лигасининг лига босқичи 1-турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Беҳруз Каримов тўп тепадиган Швейцариянинг “Лугано” клуби Сербиянинг “Црвена Звезда” жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

15 октябрь куни бўлиб ўтган учрашувда ҳисоб 25-дақиқада Албиан Ажети томонидан очилди. 32-дақиқада Тими Элшник мувозанатни тиклади. 67-дақиқада Раде Крунич сербияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Бироқ учрашув якунида “Лугано” ғалабани илиб кетди. Дерек Монкада 84-дақиқада ҳисобни тенглаштирган бўлса, Анто Гргич 89-дақиқада пенальтидан ғалаба голини урди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Беҳруз Каримов “Лугано”нинг асосий таркибида майдонга тушди ва 73-дақиқада захирага олинди. Sofascore портали футболчининг УЕФА мусобақаларидаги дебютини 6,6 баллга баҳолади.

Шу тариқа, “Лугано” Конференциялар лигаси лига босқичини ғалаба билан бошлаб, дастлабки уч очкога эга бўлди. Жамоа биринчи турдан кейин умумий жадвалда 7-ўринни эгаллаб турибди.

    Бошқа янгиликлар