АсосийСПОРТ

“Мен энди бошқа Диёрaман” — Диёрa Келдиёрова

Маълумот учун, Диёрa Келдиёрова Париж-2024 Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган.

'“Мен энди бошқа Диёрaман” — Диёрa Келдиёрова'ning rasmi

Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Диёрa Келдиёрова Олимпия ўйинларидан кейин ҳаётида кўп нарса ўзгарганини айтди. Унинг таъкидлашича, она бўлганидан кейин ўзини аввалгидек ҳис қилмаяпти. Спортчи бу ҳақда Ақтау шаҳрида ўтказилган 2026 йилги Осиё очиқ турниридаги ғалабасидан кейин гапирди.

Келдиёрова Париж Олимпиадаси олдидан эга бўлган спорт формасига ҳали тўлиқ қайтмаганини тан олди. Унинг сўзларига кўра, сўнгги икки йил давомида дзюдодан узоқлашмаган бўлса-да, мусобақалардаги рақобат муҳитидан бироз четда қолган.

“Париждан олдинги ҳолатимга тўлиқ қайтдим, деб айта олмайман. У ерда бошқача эдим. Ҳозир эса ўзимни аввалги Диёрa билан солиштира олмайман. Мен энди бошқа Диёрaман — она бўлганимдан кейин ўзгарганман, назокатлироқман. Икки йил давомида дзюдога яқин бўлдим, аммо рақобат муҳитидан бироз узоқлашдим.

Шунга қарамай, ўзимни яхши ҳис қиляпман. Мен дзюдодан завқ олишни истайман. Бу спортни яхши кўраман, у билан яшайман ва мен учун ундан завқланиш муҳим”, — деди спортчи турнир матбуот хизматига берган интервьюсида.

Шунингдек, дзюдочи мусобақага қизи билан келганини айтди. Унинг таъкидлашича, ҳозирча фарзанди онасининг Олимпия чемпиони эканини англамайди.

“У учун энг муҳими — менинг ёнида бўлишим. У мени фақат онаси сифатида хоҳлайди. Қандай спортчи эканимни ҳали тушунмайди. Балки вақти келиб буни англар”, — деди Келдиёрова.

Маълумот учун, Диёрa Келдиёрова Париж-2024 Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган. У дзюдо бўйича Ўзбекистон тарихидаги илк Олимпия чемпионига айланган.

    Бошқа янгиликлар