АсосийСИЁСАТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Ўмон Султони Ўзбекистон Президенти шарафига расмий қабул маросими ўтказди

Маросим Масқат шаҳридаги “Ал-Аълам” саройида ташкил этилди.

'Ўмон Султони Ўзбекистон Президенти шарафига расмий қабул маросими ўтказди'ning rasmi

17 ноябрь куни Масқат шаҳридаги "Ал-Аълам" саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид томонидан расмий қабул маросими ўтказилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, тадбирда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари, Ўмон ҳукмрон оиласи вакиллари, юқори мартабали давлат арбоблари ҳамда султонликда фаолият юритаётган дипломатик корпус вакиллари иштирок этган.

    Бошқа янгиликлар