АсосийЖАМИЯТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорлари маълум бўлди

Ҳисобот даврида Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкорлари орасида Хитой, Россия ва Қозоғистон етакчилик қилган.

'Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорлари маълум бўлди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида 65,4 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Қайд этилишича, ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,9 млрд долларга ёки 6,3 фоизга ошган.

Ҳисобот даврида Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкорлари орасида Хитой, Россия ва Қозоғистон етакчилик қилган.

Ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ТОП-10 давлат қуйидагилардан иборат:

  1. Хитой — 15,2 млрд доллар;

  2. Россия — 10,5 млрд доллар;

  3. Қозоғистон — 4,3 млрд доллар;

  4. Туркия — 2,2 млрд доллар;

  5. Афғонистон — 1,6 млрд доллар;

  6. Корея Республикаси — 1,4 млрд доллар;

  7. Бирлашган Араб Амирликлари — 1,4 млрд доллар;

  8. Франция — 1,3 млрд доллар;

  9. Гонконг — 1,3 млрд доллар;

  10. Қирғиз Республикаси — 1,1 млрд доллар.

Маълум қилинишича, мазкур 10 та давлат ҳиссасига Ўзбекистон умумий ташқи савдо айланмасининг 61,5 фоизи тўғри келган.

    Бошқа янгиликлар