АсосийЖАМИЯТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Саида Мирзиёева “Aman Group” раҳбари Владислав Доронин билан учрашди

Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, Ўзбекистон тарихий меросга эҳтиёткорлик билан ёндашадиган халқаро брендлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр.

'Саида Мирзиёева “Aman Group” раҳбари Владислав Доронин билан учрашди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Бухорода дунёга машҳур “Aman Group” курорт тармоғи раиси Владислав Доронин ҳамда “Capital Group” директорлар кенгаши раиси Павел Тё билан учрашди.

Учрашувда Бухорода туризм соҳасини ривожлантириш, халқаро меҳмонхона брендларини мамлакатга жалб қилиш ва ушбу йўналишдаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, Ўзбекистон тарихий меросга эҳтиёткорлик билан ёндашадиган халқаро брендлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр.

"Биз тарихий меросга авayлаб ёндашадиган халқаро брендлар билан шерикликка очиқмиз. Бундай ташаббуслар мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятини янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз", деб ёзди у.

    Бошқа янгиликлар