АсосийДУНЁ
Муаллиф: Darakchi.uz

Рубио АҚШдаги йирик техник узилишлар ортида хорижий давлатлар йўқлигини айтди

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио мамлакатда кузатилган техник носозликлар киберҳужумлар ёки бошқа давлатларнинг аралашуви билан боғлиқ эмаслигини билдирди.

'Рубио АҚШдаги йирик техник узилишлар ортида хорижий давлатлар йўқлигини айтди'ning rasmi

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио мамлакатда сўнгги кунларда кузатилган йирик техник носозликлар ортида киберҳужумлар ёки хорижий давлатлар аралашуви йўқлигини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, ҳодисалар бир-бирига боғлиқ эмас ва ҳар бирининг алоҳида сабаби мавжуд. Бу ҳақда у журналистлар билан суҳбатда маълум қилди.

"Биз ҳозиргача аниқлаган барча маълумотлар ушбу ҳодисалар ўзаро боғлиқ эмаслигини кўрсатмоқда. Уларнинг ҳар бирининг ўз сабаби ёки изоҳи бор. Бунга кибержиноятчилар, душманона ҳаракатлар ёки бошқа давлатнинг алоқаси йўқ", деди Рубио.

Давлат котиби АҚШ мувофиқлаштирилган ҳужумга дуч келмаётганини ҳам таъкидлади.

Бундан аввал АҚШ Миллий разведка директори Жей Клейтон ҳам мамлакатдаги техник носозликлар киберҳужумлар ёки хорижий давлатлар ҳаракати билан боғлиқ эмаслигини билдирган эди.

Унинг сўзларига кўра, дастурий таъминотни кенг кўламда янгилаш жараёнида айрим заифликлар аниқланган. Уларни бартараф этиш ишлари ҳам кузатилган техник узилишларнинг бир қисмига сабаб бўлган.

Клейтон, шунингдек, АҚШда фойдаланилаётган кўплаб компьютер тизимлари эскиргани ва заиф ҳолатда эканини қайд этиб, мамлакат рақамли инфратузилмасини янгилаш зарурлигини таъкидлаган.

    Бошқа янгиликлар