АсосийДУНЁ
Муаллиф: Darakchi.uz

OpenAI Apple'ни тижорат сирларини ўғирлашда айблади

OpenAI Apple компаниясини махфий ҳужжатларни қўлга киритиш ва сунъий интеллект соҳасидаги мутахассисларни кузатишда айбламоқда.

'OpenAI Apple'ни тижорат сирларини ўғирлашда айблади'ning rasmi

OpenAI АҚШнинг Калифорния штати федерал судига Apple компаниясига қарши даъво аризаси киритди. Унда компания рақобатчисини тижорат сирларини ўғирлашда айблаган. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, Forbes хабар берди.

Даъвода айтилишича, Apple пудратчиларнинг iPhone билан рақобатлаша оладиган сунъий интеллект қурилмаларини ишлаб чиқишига тўсқинлик қилмоқда. Шунингдек, компания ChatGPT ишлаб чиқувчисининг собиқ ходимини ишга олиш орқали OpenAI'нинг янги қурилмаси ва режаларига оид махфий ҳужжатларни қўлга киритган бўлиши мумкин.

OpenAI таъкидлашича, Apple ишдан бўшаган ходимларнинг шахсий аккаунтларига кириш имкониятини сақлаб қолади. Бу эса уларнинг ёзишмаларини кузатиш ва рақобатчиларга ўтган мутахассисларни аниқлаш имконини беради.

Компания маълумотига кўра, ҳозиргача Apple'нинг 400 нафар собиқ ходими OpenAI'га ишга ўтган. OpenAI рақобатчисини қолган мутахассисларни қўрқитишга уринаётганликда айблаган.

Эслатиб ўтамиз, июль ойида Apple ҳам OpenAI ва унинг икки собиқ ходими — Тан Тан ҳамда Чан Люга қарши даъво киритган эди. Компания уларни истеъмол электроникаси бозорига чиқиш мақсадида тижорат сирларини ўзлаштиришда айблаган. OpenAI эса бу айбловларни рад этиб, Apple Чан Лю ишдан бўшаганидан кейин ҳам унинг шахсий ёзишмаларига ноқонуний кириш имкониятига эга бўлганини билдирган.

    Бошқа янгиликлар