23 январь куни, тонги 06:40 да Фарғона водийсининг бир неча шаҳарларида ер силкиниши қайд этилди. Унинг маркази Қирғизистон жанубида бўлган, деб хабар берди Podrobno.uz.
“Тошкент” сейсмостанциясининг берган маълумотига кўра, Ўзбекистонда ер ости силкиниш кучи ўртача 3-4 баллни ташкил қилган: Фарғонада - 4 балл, Наманган ҳамда Андижонда - 3 балл. Зилзила ўчоғида унинг магнитудаси 4,5 баллни ташкил қилган.
Маълумотларга кўра, вайроналар рўйхатга олинмаган, жабрланганлар йўқ.






