АсосийJamiyat

​Осман ГЎКМЕН: “Ўзбекистон янгиланиш даврини бошдан кечирмоқда”

'​Осман ГЎКМЕН: “Ўзбекистон янгиланиш даврини бошдан кечирмоқда”'ning rasmi

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси жамоатчилик муҳокамасига бағишланган медиа-ҳафталик доирасида учрашув ва мулоқотлар бўлиб ўтмоқда.

Мазкур тадбирларда мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, дипломатик корпус, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишмоқда. Биз хорижий журналистларнинг Ҳаракатлар стратегияси, мазкур ҳафталик ва ундан ўрин олган тадбирлар хусусидаги фикрлари билан қизиқдик.

Осман Гўкмен, ТРТ телерадиокомпанияси (Туркия) Тошкент ваколатхонаси раҳбари:

Бугун Ўзбекистон янгиланиш даврини бошдан кечирмоқда. Мамлакатингизда рўй бераётган ўзгаришлар бугун дунё аҳлининг эътиборини тортмоқда. Мазкур Ҳаракатлар стратегияси Ўзбекистон раҳбарининг сайловолди дастуридан ўрин олган муҳим масалаларнинг босқичма-босқич ҳаётга татбиқ этиб борилаётганидан дарак беради. Ушбу медиа-ҳафталик ҳам шу муҳим ҳужжат моҳиятини очиб беришга хизмат қилади.

Мен ўтган йилги Президент сайлови арафасида ташкил этилган пресс-клубда ҳам иштирок этиб, бу ерда яратилган шарт-шароитлардан ҳайратланган эдим. Ўзбекистон Президентининг ташаббуси билан ишлаб чиқилган мазкур Ҳаракатлар стратегиси муҳокамасига бағишланган медиа-ҳафталик ҳам журналистлар учун ўзига хос қулайлик бўлди. Бундан ибрат олса арзийди.

Бошқа янгиликлар