1

​Ўзбекистонда судьялар энди умрбод фаолият кўрсатиши мумкин

ЖАМИЯТ 24.01.2017, 16:55
Теглар: media week
​Ўзбекистонда судьялар энди умрбод фаолият кўрсатиши мумкин

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси жамоатчилик муҳокамасига бағишланган медиа-ҳафталик доирасида 24 январь куни “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Сенати ва Қонунчилик Палатаси, мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари, дипломатик корпус, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Сўзга чиққанлар мазкур Ҳаракатлар Стратегиясида белгиланган Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари, бу борада амалга оширилиши кутилаётган ўзгаришлар, билдирилаётган таклиф ва мулоҳазалар хусусида сўз юритдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяликка номзодларни танлаш ва тавсия қилиш бўйича комиссия вакили Абдулҳамид Комилов мазкур муҳим ҳужжатда илгари сурилган, судьяларнинг ёши хусусидаги масалага алоҳида тўхталди:

–Маълумки суд-ҳуқуқ тизимида судьялик лавозимига тайинлаш алоҳида масъулият ва эътиборни талаб этади, – деди Абдулҳамид Комилов. – Қадимдан бу вазифа ўта тажрибали, ҳаётнинг аччиқ-чучугини, паст-баландини билган, ақлли донишманд инсонларга ишониб топширилган. Мазкур Ҳаракатлар Стратегиясида ҳам мамлакатимизда судья лавозимида бўлишнинг илк маротаба беш йиллик, кейин ўн йиллик муддатини ва шундан сўнг муддатсиз даврини белгилаш кўрсатилган. Яъни судьялик давомида илк маротаба беш йилга сайланган юрист ўз вазифаларини намунали бажарган тақдирда уни кейинчалик ўн йилга ва ҳатто умрбод муддатга ушбу вазифага тайинлаш кўзда тутилган.

Мазкур масала борасида ҳам жамоатчиликнинг фикр-мулоҳазалари ўрганилмоқда. Маълумки, мамлакатимизда судьялик лавозимига тайинланиши учун фуқаро камида ўттиз ёшга тўлган бўлиши керак. У дейлик, 22-23 ёшида ўқишни битирган бўлса, камида беш йил ушбу тизимда ишлаб, тажриба орттириши лозим. Шундан сўнг у ушбу лавозимга муносиб кўрилиши мумкин. Тизимда узоқ йиллар ҳалол, намунали иш юритган судьяларнинг тажрибасидан кенг фойдаланиш, уларнинг хизмат давомийлигини таъминлаш барқарор судьялар мактабини яратишда муҳим ўрин тутади.

Шарҳлар

​Президент Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясини тасдиқлади

08.02.2017, 09:34

Президент Шавкат Мирзиёев 2017−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини тасдиқлади. Аҳолининг кенг қатламлари, жамоатчилик ва ишбилармон доиралар вакиллари, давлат органларининг раҳбарлари...
​Медиа-ҳафталик: Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг сўнгги йўналиши муҳокама этилмоқда

27.01.2017, 12:05

27 январь куни International Hotel Tashkent меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган медиа-ҳафталик ўз фаолиятини якунлайди.Кун туртибидан...
​Ўзбекистонда 11 йиллик таълим тизими қайта жорий этиладими?

26.01.2017, 16:29

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ҳамда аҳоли ўртасида Ўзбекистонда 11 йиллик таълим тизими қайта тикланиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.Тошкентдаги International Hotel Tashkent меҳмонхонасида 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг...
​Медиа-ҳафталик: Ижтимоий соҳани ривожлантириш сиёсатининг муҳокамаси бошланди

26.01.2017, 11:05

26 январь куни Тошкентдаги International Hotel Tashkent меҳмонхонасида 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган медиа-ҳафталикнинг 4-куни бошланди.Бугун...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1