1

​Президент Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ фуқароларни мукофотлаш тўғрисида Фармон имзолади

ЖАМИЯТ 25.01.2017, 10:45
​Президент Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ фуқароларни мукофотлаш тўғрисида Фармон имзолади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Республика Байналмилал маданият марказининг 25 йиллиги муносабати билан миллий маданий марказларнинг бир гуруҳ фаолларини мукофотлаш тўғрисида Фармон имзолади.

Мамлакатимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, жамиятимизда турли миллат ва элат вакиллари ўртасида ҳукм сураётган ўзаро ҳамжиҳатлик ва меҳр-оқибат муҳитини асраш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда миллий маданий марказлар фаолиятини ривожлантириш борасидаги катта хизматлари учун бир гуруҳ фаолларга фахрий унвонлар берилди. Улар,

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими»

Базарбаева Нуркул Алимбаевна – Навоий вилояти Конимех тумани қорақалпоқ миллий маданий маркази фаоли, Конимех туманидаги «Жас тулек» ансамбли бадиий раҳбари

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси»

Миронов Сергей Александрович – Республика байналмилал маданият маркази директорининг ўринбосари

Юртимизда бағрикенглик, тинчликсеварлик ва инсонпарварлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий маданиятлар, урф-одат ва анъаналарнинг ўзига хослигини сақлаш ва ривожлантириш, ёшларимизни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин:

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Муҳаммадиев Насриддин – Республика байналмилал маданият маркази директори

«Дўстлик» ордени билан

Абаев Аразмухаммет Аллабаевич – Қорақалпоғистон Республикаси туркман миллий маданий маркази фаоли, Тўрткўл тумани «Мекан» газетаси бош муҳаррири

Алиева Кайкеп Мириевна – Республика озарбайжон миллий маданий марказининг «Озарбайжон қизлари» ансамбли бадиий раҳбари

Гатауллина Анися Адихамовна – Тошкент вилояти Янгийўл тумани татар миллий маданий маркази раиси

Голубцова Фаина Семеновна – Сирдарё вилояти рус миллий маданий маркази раиси

Изюмов Пўлатбек Алламович – Хоразм вилояти қозоқ миллий маданий маркази раиси

Каримов Бахтиёр Раҳмонович – Республика байналмилал маданият маркази фаоли, Тошкент давлат техника университетининг «Фалсафа ва миллий ғоя» кафедраси профессори

Ким Олег Антонович – Жиззах вилояти корейс миллий маданий маркази раиси

Маматалиева Умутхон Ихволовна – Андижон вилояти қирғиз миллий маданий маркази фаоли, Жалақудуқ туманидаги 27-умумий ўрта таълим мактаби директори

Эргашев Абдурасул – Қашқадарё вилояти тожик миллий маданий маркази раиси, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг «Автоматика ва ахборот технологиялари» кафедраси профессори

«Шуҳрат» медали билан

Абдурахманов Семен Пинхасович – Фарғона вилояти яҳудий миллий маданий маркази раиси

Довидайтис Лидия Григорьевна – Тошкент шаҳар литва миллий маданий маркази раиси

Кайзер Наталья Филипповна – Самарқанд вилояти немис миллий маданий маркази раиси, Самарқанд енгил саноат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси

Канаев Динислом Акимбаевич – Тошкент вилояти қозоқ миллий маданий маркази раисининг ўринбосари

Миронец Ольга Артемовна – Нукус шаҳридаги «Славутич» украин миллий маданий маркази раиси, Қорақалпоғистон Республикаси давлат санитария-эпидемиология назорати маркази лаборатория мудири

Мурадов Анвар Маҳмудович – Наманган вилояти тожик миллий маданий маркази фаоли, «Овози тожик» газетасининг Наманган вилояти бўйича мухбири

Панжиев Ниёзмуҳаммад Рўзимуҳаммедович – Қашқадарё вилояти араб миллий маданий маркази раисининг ўринбосари, Миришкор туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси

Сааков Георгий Ашотович – Республика арман миллий маданий маркази фаоли, «Депи Апага» журнали бош муҳаррири

Халибаева Нортожи Тоштоновна – Фарғона вилояти қирғиз миллий маданий марказининг «Сулув қиз» ансамбли бадиий раҳбари, Фарғона туманидаги 25-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси

Шайқулов Қурбонмурод Чориёрқулович – Сурхондарё вилояти туркман миллий маданий маркази фаоли, Узун туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактаби директори

Шубникова Нина Афанасьевна – Тошкент шаҳар «Свитанак» белорус миллий маданий маркази раисининг ўринбосари

Шукуров Жума Котибович – Бухоро вилояти турк миллий маданий маркази раисининг ўринбосари, Бухоро шаҳридаги 16-умумий ўрта таълим мактаби директори.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1