Пойтахтда ўз иш фаолиятини давом эттираётган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган медиа-ҳафталик тадбирлари давом этмоқда.
Амани Аль-Итр, Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси:
—Энг аввало, мен таклиф учун медиа-ҳафталик ташкилотчиларига миннатдорчилик билдираман. Бу Ўзбекистон Республикасининг келажакдаги режалари ҳақида маълумот олиш учун янги имконият. Бу имконият халқ билан мулоқот ва кўтарилаётган масалалар муҳокамасини яратишга катта умид бағишлайди. Хусусан, мен бу мулоқотни очиқ-ошкоралик руҳида ўтмоқда, деб бемалол айта оламан. Фуқаролар мамлакатни ривожлантириш ҳаракатлари стратегиясида саволлар ва таклифлари билан иштирок эта олиши қувонарли ҳолат. Мен ва бошқа ҳамкасбларим медиа-ҳафталик доирасида ўтказиладиган барча тадбирларда фаол иштирок этишни режалаштирмоқдамиз. Бу Ўзбекистон ва унинг келажакдаги режалари ҳақида кўпроқ маълумот олишимизга ёрдам беради”.
Маълумот учун, медиа-ҳафталик 27 январга қадар давом этади.