АҚШнинг собиқ бош котиби Мадлен Олбрайт президент Дональд Трампнинг мусулмон муҳожирларига нисбатан юритган сиёсатидан норози бўлиб, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида мусулмон динига ўтишга тайёрлигини маълум қилди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.
Чоршанба куни Дональд Трамп Мексиканинг чегарасида, икки давлатни ажратиб турувчи девор қурилишига, шу билан бирга, нолегеал муҳожирлар ва чет эллик жиноятчиларга қарши курашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонга имзо чекди.
АҚШ президентининг мусулмон мамлакатларидан бўлган қочоқларни мамлакат ҳудудига киришини чегаралаш нияти борлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалди. Дональд Трамп сайлов кампанияси вақтида терроризмга қарши курашни кучайтириш доирасида мусулмон динига мансуб бўлган одамларни махсус ҳисобга олишни таклиф қилган эди.
Олбрайт ўзининг Twitter блогида Нью-Йоркдаги Озодлик ҳайкали ёнида узоқ йиллар фаолият юритган АҚШга кириш учун рухсат берувчи муҳожирлар марказига шама қилган ҳолда “Озодлик ҳайкалида майда шрифт йўқ. Қайси динга, қайси ирққа мансуб бўлишидан қатъи назар Америка барча учун очиқ бўлиши керак!”, деб ёзди.