АсосийJamiyat

​Медиа-ҳафталик: Ижтимоий соҳани ривожлантириш сиёсатининг муҳокамаси бошланди

'​Медиа-ҳафталик: Ижтимоий соҳани ривожлантириш сиёсатининг муҳокамаси бошланди'ning rasmi

26 январь куни Тошкентдаги International Hotel Tashkent меҳмонхонасида 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган медиа-ҳафталикнинг 4-куни бошланди.

Бугун ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи йўналиши – “Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” тақдимоти бўлиб ўтмоқда.

Ушбу йўналиш ойлик-маошларнинг, пенсия ва ижтимоий нафақаларнинг босқичма-босқич ошириб борилиши, аҳоли бандлигини оширишнинг самарали усуллари, аҳолини арзон ва замонавий уй-жойлар билан таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, ижтимоий инфраструктурани модернизация қилиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини, таълим ва фан соҳасини ва ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш масалаларига қаратилган.

Бугунги йўналишни тақдимотчилари сифатида Иқтисодиёт вазири ўринбосари Дилмурод Турдиев, Меҳнат вазирлиги эксперти Ботир Алимуҳаммедов, Олий Мажлис сенати қўмита раиси Зайниддин Низомхўжаев, Қонунчилик палатаси депутати Ўткир Холов, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Боситхонова, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси кафедра мудири Лутфулло Турсунов, “Давлатархитектурақурилиш” қўмитаси раиси ўринбосари Муҳаммаджон Шодиев, Молия вазири ўринбосари Мубин Мирзаевлар иштирок этишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, медиа-ҳафталик 27 январга қадар давом этади.

Бошқа янгиликлар