Брунейнинг бўлажак султони, шаҳзода Абдулла Малик ва 22 ёшли Раабиатуль Адавия Пенгиран Ҳожи Болкиахнинг никоҳ тўйи шу пайтгача бўлган барча серҳашам ва дабдабали тўйларни ортда қолдирди, деб хабар берди “Womoninred.ru” нашри.
Бруней шаҳзодаси ва келиннинг никоҳ либосларига ҳақиқий олтиндан ишлов берилди, келиннинг қўлидаги гулдаста эса қимматбаҳо тошлардан ясалди.
Шаҳзода Абдулла Малик мамлакатни бошқараётган султон Ҳасанали Болкиахнинг тўрт ўғлидан бири бўлиб, отасидан кейинги тахт вориси ҳисобланади. Тўй унаштирув маросимидан 11 кун ўтгандан кейин нишонланди.
Келиннинг пойафзали Кристиан Лабутенга тегишли бўлиб, жавоҳир ва олтин билан безак берилди. Келиннинг барча тақинчоқлари ва тожи қимматбаҳо тошлар, зумрадлардан ясалган.
Тантанали никоҳ маросими Бруней пойтахти Бандар-Сери-Бегавандаги султон саройида бўлиб ўтди. Istana Nurul Imam Palace деб аталувчи султоннинг қароргоҳи 1788 хонадан иборатдир.