1

​Ўзбекистонда 11 йиллик таълим тизими қайта жорий этиладими?

ЖАМИЯТ 26.01.2017, 16:29
Теглар: media week
​Ўзбекистонда 11 йиллик таълим тизими қайта жорий этиладими?

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ҳамда аҳоли ўртасида Ўзбекистонда 11 йиллик таълим тизими қайта тикланиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Тошкентдаги International Hotel Tashkent меҳмонхонасида 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган медиа-ҳафталикнинг 4-куни доирасида мазкур саволга мутасадди ташкилот раҳбари томонидан ойдинлик киритилди.

Дилмурод Турдиев Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири ўринбосари:

– 9+3 схемаси бўйича таълим тизими Ўзбекистоннинг асосий стратегияси этиб белгиланган. Биринчи Президентимиз илгари сурган ушбу тизим жаҳон ҳамжамиятида Ўзбекистоннинг модели сифатида тан олинган ва бу йўлдан ортга қайтилмайди.

Маълумот айтиш жоизки, Ўзбекистонда 9+3 схемаси бўйича 12 йиллик умумий мажбурий бепул таълим тизими 1997 йил 29 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг IX сессиясида таълим соҳасидаги ислоҳотларни такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган "Таълим тўғрисида”ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурлари асосида жорий қилинган.

12 йиллик бепул мажбурий таълим тизимининг олдинги тизимдан фарқи шундаки, олдинги 10 йиллик таълим тизимида фақат умумий ўрта таълим бериш билан чекланилган бўлса, янги тизимда 9 йиллик умумий ўрта таълим берилади ва 3 йил мажбурий тарзда касб-ҳунар ўргатилади. Касб-ҳунар таълимини тамомлаган ёшларга иқтисодиёт тармоқларида керакли бўлган касблар бўйича диплом берилади. Бу оддий қилиб айтганда 18 ёшга тўлган, Ўзбекистонда яшаётган ва Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизини ташкил қиладиган ёшлар бепул тарзда касб эгаси бўлиши кафолатланган.

Шарҳлар

​Президент Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясини тасдиқлади

08.02.2017, 09:34

Президент Шавкат Мирзиёев 2017−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини тасдиқлади. Аҳолининг кенг қатламлари, жамоатчилик ва ишбилармон доиралар вакиллари, давлат органларининг раҳбарлари...
​Медиа-ҳафталик: Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг сўнгги йўналиши муҳокама этилмоқда

27.01.2017, 12:05

27 январь куни International Hotel Tashkent меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган медиа-ҳафталик ўз фаолиятини якунлайди.Кун туртибидан...
​Медиа-ҳафталик: Ижтимоий соҳани ривожлантириш сиёсатининг муҳокамаси бошланди

26.01.2017, 11:05

26 январь куни Тошкентдаги International Hotel Tashkent меҳмонхонасида 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган медиа-ҳафталикнинг 4-куни бошланди.Бугун...
​Мисрнинг Ўзбекистондаги элчиси: “Медиа-ҳафталик Ўзбекистон ҳақида маълумот олишимга кўмак бермоқда”

25.01.2017, 13:47

Пойтахтда ўз иш фаолиятини давом эттираётган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган медиа-ҳафталик тадбирлари давом этмоқда....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1