Пойтахтимизда янги (“Тошкент-4”)йўловчи терминали қурилиши муносабати билан аэропортга ёндош ҳудудни кўчиришга тўғри келди.
Бу ҳақда матбуот анжумани давомида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг департамент директори Антон Ходжаян маълумот берди.
Унинг сўзларига кўра, 500 та уйда яшайдиган қарийб 1400 оила кўчирилади. Уларни кўчириш ва уларни уй-жой билан таъминлаш масалалари билан Тошкент шаҳар ҳокимияти шуғулланади. Мазкур ишлар амалга оширилиш муддатлари ҳақида ҳеч қандай маълумотлар берилмаяпти.
Айтиш жоизки, майдони 86,94 минг квадрат метрга тенг бўлган, “Тошкент-2” ўрнини эгаллайдиган “Тошкент-4” аэропорти ҳар йили 5,7 миллион йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга бўлади.
Корея Республикаси томонидан молиялаштириладиган мазкур лойиҳанинг дастлабки қиймати 336,4 млн АҚШ долларни ташкил этади.






