1

​Шавкат Мирзиёев Хивадаги Паҳлавон Маҳмуд мақбарасини зиёрат қилди

ЖАМИЯТ 28.01.2017, 11:37
​Шавкат Мирзиёев Хивадаги Паҳлавон Маҳмуд мақбарасини зиёрат қилди

Давлатимиз раҳбари Матниёз Девонбеги мадрасасида Хива шаҳрининг тарихий қисмида амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари режаси, Исфандиёрхон қабул маросимлари уйи ва Нуриллабой сарой мажмуасини реконструкция қилиш лойиҳалари билан танишди, деб хабар беради ЎзА.

Президентимиз Хоразмнинг туризм борасидаги имкониятларини тўлиқ ишга солиш, янги йўналишлар ташкил этиш ва уларни жаҳон бозорларида тарғиб қилиш, меҳмонхоналар ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. Зотан, туризм мамлакат иқтисодини ривожлантириш, айниқса, янги иш ўринлари яратишда муҳим соҳалардан ҳисобланади.

Урганчдан Хивагача темир йўл ва Хива шаҳрида замонавий вокзал барпо этиш, бу йўлда электропоездлар, келгусида юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” тезюрар поезди қатновини йўлга қўйиш лозимлиги қайд этилди. Шаҳарнинг туризм жозибадорлигини ошириш мақсадида сайлгоҳ кўчалар ташкил этиш ва кечки сайр имкониятини яратиш, уларда миллий урф-одатларимиз ва кўнгилочар дастурларни намойиш қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан суҳбатда тармоқда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш орқали хорижлик сайёҳларни кўпроқ жалб қилиш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, соҳага ихтисослашган мутахассислар тайёрлаш ва малакасини ошириш, сувенир ишлаб чиқарадиган корхоналарни кўпайтириш хусусида сўз борди. Соҳа мутасаддиларига тегишли топшириқлар берилди

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1