1

​Тошкентда технологик чиқиндиларни йиғиш пунктлари очилади

ЖАМИЯТ 28.01.2017, 11:38
​Тошкентда технологик чиқиндиларни йиғиш пунктлари очилади

Апрель ойи охирига қадар Тошкентдаги йирик савдо майдонлари, жумладан, Mediapark савдо марказлари тармоғида ва жамоат жойларида қаттиқ хўжалик ва электрон чиқиндилар учун махсус контейнерлар ўрнатилади. Кейинчалик пойтахт кўчаларида ҳаракатланувчи мобиль пунктлар ҳам фаолият олиб боради, деб ёзади “Газета.uz”.

«Лойиҳа аҳоли учун қулайлик яратиш мақсадида ҳам амалга оширилмоқда, — деди „Тошрангметзавод“ рангли металл чиқиндиларини йиғиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жонибек Бердиев. — Одамларга эски компьютер ёки фенни ташлаш учун атайин қаергадир бориш ноқулай ёки буни ҳеч қачон қилмайди. Биз эса шаҳарнинг барча туманларида махсус пунктларни ташкил этиш орқали аҳолининг утилизация муаммосига эҳтиёткорона муносабатда бўлишини рағбатлантиришни хоҳлаймиз».

Махсус контейнерларга ўз фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган хўжалик ёки компьютер техникаларини кейинчалик тўғри қайта ишланиши учун ташлаш мумкин. Контейнерлар турли хилдаги чиқиндилар учун алоҳида қутичаларга эга бўлиб, ўша ердан улар мунтазам равишда утилизацияга олиб кетилади.

Чиқиндилар «Тошрангметзавод» бўлинмаларидаги юқори технологияли линияларда ҳам қайта ишланиши мумкин. Шундай қилиб, электрон чиқиндилар экотизимни ифлослантиришда иштирок этмайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1