АсосийDunyo

​Хитойда учта уй вайронага айланди

'​Хитойда учта уй вайронага айланди'ning rasmi

Хитойнинг шарқида жойлашган Чжэцзян вилоятида бир пайтнинг ўзида беш қаватли учта бино қулаб, вайронага айланди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

Одамлар вайрона тагида қолган. Воқеа маҳаллий вақт билан соат 08:05 да Вэнчен уездида бўлди. Фалокат бўлган жойга 100 нафар қутқарувчи ва ўт ўчирувчиларнинг 8 та бригадаси етиб келди. Бино вайроналари тагида 6 киши қолгани тахмин қилинмоқда.

Қутқарувчи ва ўт ўчирувчилар қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқда. Ҳозирча ярадор ва қурбон бўлганлар ҳақида маълумотлар йўқ. Бинонинг қулашига нима сабаб бўлгани ҳақида ҳам аниқ маълумотлар айтилмади.

    Бошқа янгиликлар