Шерзод Шерматов Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда. Шу муносабат билан Шерзод Шерматов Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Хуршид Мирзохидов ЎзМТРК раиси бўлди.






