АсосийDunyo

​Трамп Эронни биринчи рақамли террористик мамлакат деб атади

'​Трамп Эронни биринчи рақамли террористик мамлакат деб атади'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида Эронни биринчи рақамли террорристик мамлакат, деб атади, дея хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

Шу билан бирга Оқ уйнинг янги раҳбари Теҳронга ҳарбий ҳужум уюштириш нияти йўқлигини ҳам айтиб ўтди. Трампнинг фикрича, Эрон АҚШ ҳукуматини умуман ҳурмат қилмайди. “Ахир Эрон биринчи рақамли террористик давлат, у барча маблағини қурол-яроққа сарфлайди, аммо шунга қарамай, АҚШ ҳукумати Эронга қарши ҳарбий куч ишлатиш фикридан йироқ”, деб таъкидлади Трамп.

Бундан ташқари, Дональд Трамп собиқ президент Барак Обамани Эрон билан битим тузганликда айблади.

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп январь ойининг сўнггида АҚШга етти мусулмон мамлакати, шу жумладан Эрон фуқароларини киритмаслик тўғрисида фармон чиқарган эди. Аммо Сиэтл федерал судьяси Жеймс Робарт президент фармони ижросини таъминлашни вақтинча тўхтатди. Трамп бу ҳаракатни “кулгили ҳолат” деб изоҳлади.

Бошқа янгиликлар