АсосийЖАМИЯТ

Бухоро вилоятида зилзила қайд этилди

Бу ҳақда "Сейсмопрогностик" мониторинг Республика маркази хабар берди.

'Бухоро вилоятида зилзила қайд этилди'ning rasmi

Қайд этилишича, ер қимирлаши соат 12:29 да кузатилган. Зилзиланинг магнитудаси 3,4 ни ташкил этган, чуқурлиги 10 километр.

Эпицентри Тошкент шаҳридан 525 километр жанубий-ғарбида, Бухоро вилояти ҳудудидаги Газли шаҳри яқинида жойлашган. Координаталари: 40,26° шимолий кенглик ва 63,13° шарқий узунлик.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш даражаси Газли шаҳрида 2 баллни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Ўзбекистон ҳудудида 5,3 магнитудали зилзила қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди.

    Бошқа янгиликлар