АсосийЖамият

Тошкентда айрим кўчалар вақтинча ёпилади

22 май куни Ўзбекистон миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатига кузатиш тадбири муносабати билан Тошкент шаҳрининг қатор кўчаларида автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади.

'Тошкентда айрим кўчалар вақтинча ёпилади'ning rasmi

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилишича, тадбирни хавфсиз ва юқори савияда ташкил этиш мақсадида соат 16:00 дан 21:00 га қадар айрим йўналишларда ҳаракат босқичма-босқич чекланади.

Жумладан, қуйидаги ҳудудларда вақтинчалик чекловлар жорий этилади:

— Чилонзор–Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чўпонота кўчаси бўйлаб Қатортол–Чўпонота кўчалари чорраҳасигача;

— КХАЙ–Чилонзор кўчалари чорраҳасидан Чилонзор кўчаси бўйлаб Чилонзор–Чўпонота кўчалари чорраҳасигача;

— КХАЙ–Бунёдкор кўчалари чорраҳасидан Бунёдкор иккинчи даражали йўли бўйлаб Бунёдкор–Чўпонота кўчалари чорраҳасигача;

— Нурафшон–Себзор кўчалари чорраҳасидан Себзор кўчаси бўйлаб Ислом Каримов–Бунёдкор кўчалари чорраҳасигача;

— Ислом Каримов–Бунёдкор кўчалари чорраҳасидан Бунёдкор кўчаси бўйлаб Бунёдкор–Иккинчи Қатортол кўчалари чорраҳасигача бўлган ҳудудларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.

Мутасаддилар ҳайдовчилардан мазкур вақт оралиғида муқобил йўналишлардан фойдаланишни сўрамоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистондаги 8 мингдан ортиқ болага 200 доллардан ҳайитлик берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:57

    Ўзбекистондаги 8 мингдан ортиқ болага 200 доллардан ҳайитлик берилади

    Президент эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш, беморларни даволаш ва болаларга кўмак бериш билан боғлиқ ишлар шаффоф ва манзилли ташкил этилиши лозимлигини таъкидлаб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берган.

    '“Жонимга тегиб кетдинг” — онасига қўпол муомала қилган эркак 5 суткага қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:10

    “Жонимга тегиб кетдинг” — онасига қўпол муомала қилган эркак 5 суткага қамалди

    Унинг ҳаракатлари акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган эди.

    'Ёзги таътилда ўқувчилар назорати бўйича кафолат хати олинаётгани рад этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:34

    Ёзги таътилда ўқувчилар назорати бўйича кафолат хати олинаётгани рад этилди

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни ёзги таътил даврида назорат қилиш бўйича ўқитувчилардан кафолат хати олинаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

    'Тошкентда она 3 ёшли қизини 10 минг долларга сотмоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:28

    Тошкентда она 3 ёшли қизини 10 минг долларга сотмоқчи бўлди

    Тошкент шаҳри Сергели туманида 3 ёшли фарзандини сотишга уринган аёл қўлга олинди.

    'Доллар бир неча кунлик кўтарилишдан сўнг тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:31

    Доллар бир неча кунлик кўтарилишдан сўнг тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 майда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Британия қироли Чарльз III “вафот этди” деган хабар эфирга тасодифан узатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:50

    Британия қироли Чарльз III “вафот этди” деган хабар эфирга тасодифан узатилди

    Англиядаги Радио Каролин радиостанцияси эфирда тасодифан Британия қироли Charles III вафот этгани ҳақида хабар бериб юборди.