1

​Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди

ЖАМИЯТ 27.04.2017, 09:43
Теглар: Ўзбекистон, Туркия, ТИВ, Шавкат Мирзиёев
​Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 апрель куни мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлуни қабул қилди.

Ўзбекистон – Туркия муносабатлари 2016 йилнинг 17-18 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтган олий даражадаги музокараларда эришилган келишувларга мувофиқ изчил ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди, деб ёзади ЎзА.

Ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокида туризм инфратузилмасини модернизация қилиш, тўқимачилик, кўнчилик, кимё ва фармацевтика соҳалари, қурилиш материаллари саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва бошқа йўналишларда, жумладан, "Ургут" эркин иқтисодий зонаси доирасида юқори технологияли замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


Учрашувда минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Мевлут Чавушўғлу Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга қабул учун самимий миннатдорлик изҳор этди. Давлатимиз раҳбарига Туркия компанияларининг мамлакатимиздаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаётгани учун Туркия раҳбарияти номидан ташаккур билдирди ва кенг кўламли ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади.

Шарҳлар

Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини узди

03.05.2024, 14:22

Туркия Исроил билан савдо алоқаларини тўхтатди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги икки турк расмийсига асосланиб хабар бермоқда.Уларга кўра, 2 майдан бошлаб Анқара яҳудий давлатига барча экспорт ва...
Энди Туркияни сув босмоқда (видео)

01.05.2024, 16:06

Мамлакат пойтахтида ёққан кучли ёмғир сабаб Анқара кўчаларини сув босди. Бу ҳақда TRT haber маълум қилди.Бунинг оқибатида шаҳар транспорт тизими ва аэропорт ишида узилишлар кузатилган.“Йўллар...
Эрдўған Ироқ билан муносабатларда бурилиш нуқтаси борлигини маълум қилди

22.04.2024, 20:57

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ироққа ташрифи ва унинг доирасида имзоланган келишувлар Туркия-Ироқ муносабатларида янги бурилиш нуқтаси бўлишига ишонч билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари Ироқ...
Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди

21.04.2024, 15:36

Туркия ҳудудида бўлган ўзбекистонликлар огоҳликка  чақирилди. Бу ҳақда Истанбул Бошконсулхонаси хабар берди. Хабар берилишича, Туркия ҳудудида кенг тарқалаётган фирибгарликнинг навбатдаги турларидан бири:онлайн савдо орқали берган буюртмани...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1