АсосийDunyo
4870

​Никарагуада аёлни тириклай ёқиб юборган руҳоний 36 йилга озодликдан маҳрум этилди

'​Никарагуада аёлни тириклай ёқиб юборган руҳоний 36 йилга озодликдан маҳрум этилди'ning rasmi

Никарагуалик руҳоний Хуан Грегорио Роча Ромеро ва яна уч киши “ичига кириб олган шайтондан халос этиш ” мақсадида аёлни тириклай ёқиб юборгани учун 36 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Фожиа февраль ойида Кортесаль қишлоғида рўй берди. Руҳоний бошчилигида бир гуруҳ одамлар 25 ёшли аёлни ўғирлаб, тириклай ёқиб юборишди. Аёл топилганда унинг танаси 80 % ёниб кетган бўлса-да, тирик бўлган. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.

Жиноятда эркаклардан ташқари, яна бир аёл ҳам иштирок этган. У қотилларга шериклик қилгани учун 30 йилга озодликдан маҳрум этилди. Қолган жиноятчилар ҳам 30 йилдан ортиқ қамоқ жазосига ҳукм эитлди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар