Бугун Тошкентда "Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва давлатлар ўртасидаги мулоқотга йўл" мавзуида Халқаро конгресс ўз ишини бошлади.
Тадбирда 40 дан ортиқ мамлакатдане 140 дан ортиқ чет эл олимлари, эксперт, дипломат, халқаро ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек 50 дан ортиқ юртимиз илм-фани вакиллари ҳамда 50 дан ортиқ Ўзбекистон ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этишади.
Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Ўзбекистон Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон Бадиий академияси раҳбарлари, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари в.б. Криста Пиккат, Конрад Аденауэр номли жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Т.Кунцелар иштирок этишмоқда.
Қатнашчилар орасида Россия, Канада, Италия, Буюк Британия, Ҳиндистон, Миср, Корея, Бельгия, Голландии, Франция, Германия, Чехия, АҚШ, Хитой, Туркия, Греция, Озарбайжон ва бошқа мамлакатлардан дунё илм-фани вакиллари – машҳур олимлар, музейлар ва илмий институтлар раҳбарлари, илмий журналлар муҳаррирлари, таниқли коллекционерлар,шунингдек, ЮНЕСКО ва ICOMOS (Ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойларни сақлаш бўйича халқаро кенгаш), кўп сонли асарлар ва китоблар муаллифи бўлган олимлар бор.
Конгресснинг илк куни доирасида Лойиҳанинг илмий раҳбари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги Э.Ртвеладзенинг лойиҳа бўйича илмий маърузаси ҳам тингланиши кутилмоқда.
Шунингдек куннинг биринчи ярмида ўн томлик Ўзбекистон маданий мероси китоб-альбомининг тақдимоти бўлиши кутилмоқда.






