1

​Папуа-Янги Гвинея қамоқхонасидан 77 нафар маҳбус қочди

ДУНЁ 15.05.2017, 15:28
Теглар: Жазо, Жиноят
​Папуа-Янги Гвинея қамоқхонасидан 77 нафар маҳбус қочди

Папуа-Янги Гвинея шаҳридаги “Буимо” қамоқхонасидан оммавий тарзда 77 нафар маҳбус қочди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Иссиқ изидан 3 нафар қочоқ қўлга олинди, 17 нафари қўриқчилар томонидан отиб ўлдирилди. 57 нафар жиноятчини қўлга олишнинг иложи бўлмади, улар очиқда қолди.

Маҳбуслар 12 май куни тонгда қамоқхонани тарк этишган. Полиция берган маълумотга кўра, маҳбусларнинг барчаси ўта оғир жиноятни содир этган жиноятчилар бўлиб, фуқаролар ҳаётига жиддий хавф солади.

Полиция уларни ўз хоҳишлари билан орқага қайтишга, таслим бўлишга чақирди. Мамлакатдаги қамоқхоналар маҳбуслар билан тўлиб-тошган. “Буимо” қамоқхонаси 400 нафар маҳбусга мўлжалланганига қарамай, у ерда 800 нафар маҳбус жазони ўтаяпти. 2016 йилда ҳам “Буимо” қамоқхонасидан 80 нафар маҳбус қочган эди. Ўшанда уларнинг 11 нафари отиб ўлдирилган, қолганини тутишнинг иложи бўлмаган эди. 2015 йилда ҳам мазкур қамоқхонадан 50 нафар маҳбус қочишга муваффақ бўлган.

Шарҳлар

Жиззахда 39 ёшли эркак хотинини уриб ўлдирди (видео)

07.09.2022, 12:07

Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...
Наманганда 21 ёшли йигитни қотилига айланган блогерга нисбатан қамоқ жазоси тайинланди

10.01.2022, 21:58

Наманганда 150 минг сўм эвазига Instagram саҳифасидаги обуначиларини кўпайтириш ортидан икки блогер ўртасида келиб чиққан келишмовчилик қотиллик билан тугади.Қайд этилишича, ҳодиса Чуст туманида ўтган йилнинг...
Россияда вакцинадан бош тортган ходимлар жазоланмоқда

16.08.2021, 12:20

Россияда вакцинадан бош тортган ходимлар жазоланмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.Унга кўра, Россиядаги ҳар бешта компаниянинг бири коронавирусга қарши вакцина олишдан бош...
Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди

10.08.2021, 17:29

Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.Маълум бўлишича, Термиз тумани “Ш.Рашидов” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Илҳом 2021 йил 29 июнь куни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1