Англиянинг Манчестер шаҳридаги сайёҳлик агентлиги раҳбари ходимларини рағбатлантириш мақсадида уларнинг офисини шарчалар билан тўлдирди, деб хабар берди Tjournal.ru нашри.
Манчестер шаҳридаги Invasion Ли Макэтир (Lee McAteer) сайёҳлик агентлигининг 32 ёшли раҳбари ходимларининг кайфиятини кўтариш мақсадида компани офисини ҳар хил рангли шарчалар билан тўлдирди.
Фирма директорининг маълумот беришича, у жамоасидаги ходимларини ҳайратлантиришни хуш кўради: “Мен ходимларимни оғир иш кунидан кейин кайфиятларини кўтариш , уларнинг меҳнатини рағбатлантириш мақсадида офисни шарчалар билан тўлдиришни буюрдим”. Иш куни бошланишидан илгари тунги учдан эрталабки саккизга қадар офисга 250 минг дона шарчалар келтирилди. Макэтирнинг маълумот беришича, ишга келган ходимлар кўзларига ишонмаган.
Макэтир бундан ташқари, мукофот тариқасида ходимларини саёҳатларга олиб чиқади. Улар биргаликла Диснейлендда, АҚШда ва Таиландда дам олишди.