1

​Тошкент шаҳридаги автобусларнинг иш жадвали ўзгарди

ЖАМИЯТ 17.05.2017, 14:49
Теглар: Автобус, Тошкент
​Тошкент шаҳридаги автобусларнинг иш жадвали ўзгарди

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан Хосил Хусанович Халматов “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Янги раҳбар раислигида 2017 йилнинг 13 ва 14 май кунлари жамият таркибидаги барча корхоналар раҳбарлари, мутасадди ходимлари ва йўловчи ташувчи йўналишлар сардорлари иштирокида кенгайтирилган йиғилишлар ўтказилди.

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖнинг ахборот хизмати йиғилишларда белгиланган асосий вазифалар ҳақида маълумот берди, жумладан:

- йўловчи ташиш транспортида хавфсизликни таъминлаш;

- аҳолининг йўловчи ташишга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш;

- йўналишларда автобуслар мунтазамлигини таъминлаш;

- аҳолидан келиб тушаётган ариза ва шикоятлардан келиб чиқиб, автобусларнинг тасдиқланган иш режими ва тасдиқланган жадвал бўйича, яъни эрталаб соат 04:30 дан бошлаб соат 24:00 гача ишлашини таъминлаш;

- носоз автобусларни зудлик билан таъмирлаш ва улардан йўловчи ташишда самарали фойдаланиш;

- автокорхоналардаги барча ишчи-ходимларнинг, шу жумладан фаррош, чилангар, ҳайдовчилар ва чиптачиларнинг ойлик маошини ошириш ва уларни меҳнатига қараб муносиб рағбатлантиришни таъминлаш;

- ҳайдовчи ва чиптачиларнинг йўловчиларга бўлган муомала маданиятини юксалтириш;

- ҳайдовчиларга қулай меҳнат шароитини яратиш, уларга энг қулай ва сифатли метериаллардан кийим-бош тиктириш каби масалалар кўриб чиқилди.

Шарҳлар

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди

16.05.2024, 13:28

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди. У фуқаронинг ишончига кириб, уни ишга жойлаб қўйишни ваъда қилган. Бу ҳақда Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича,...
Тошкентда 25 ёшли йигит шилқимлик қилганлиги учун қамалди

14.05.2024, 14:15

Жорий йилнинг 13 май куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида кўчада аёлга шилқимлик қилган йигит бўйича иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда darakchi.uz...
Санкт-Петербургда йўловчи автобус дарёга тушиб кетди

10.05.2024, 18:04

Санкт-Петербург шаҳри марказида ичида ўнлаб йўловчилар бўлган автобус Мойка дарёсига қулади. Ҳолат акс этган кадрлар ижтимоий тармоқларда тарқалган. Бу ҳақда РИО Новости хабар берди.“Фонтанка” нашри гувоҳларга...
Тошкентда талаба йигит 5 йилга қамалди

08.05.2024, 17:27

Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетининг 2 босқич талабаси бўлган 20 ёшли йигит Тошкентдаги Исроил элчихонаси ёнига бориб, уни ёқиб юбориш мақсадида девор оша ичкарига керосин солинган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1