1

​Шавкат Мирзиёев Буюк Британия Бош вазирига ҳамдардлик билдирди

ЖАМИЯТ 23.05.2017, 15:48
Теглар: Шавкат Мирзиёев, Буюк Британия, Ҳамдардлик
​Шавкат Мирзиёев Буюк Британия Бош вазирига ҳамдардлик билдирди

2017 йилнинг 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мей номига Манчестер шаҳридаги террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдириб мактуб йўллади.

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдарлик ва далда сўзларини етказишни сўради, барча жароҳат олганларга эса тез орада соғайишни тилади.

Эслатиб ўтамиз, 22 май куни “Манчестер Арена” стадионида концерт бўлаётган вақтда кучли портлаш содир бўлди.

Содир бўлган теракт 22 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Полиция берган маълумотга кўра, қурбон бўлганлар орасида болалар ҳам бор. Яраланган 59 нафар одам турли тан жароҳати билан касалхонага ётқизилди.

Шарҳлар

Буюк Британия 2025 йилда Полша ҳудудида Тyphoon қирувчи самолётларини жойлаштиради

24.04.2024, 20:06

Буюк Британия 2025 йилда Полша ҳудудида Тyphoon қирувчи самолётларини жойлаштиради. Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Варшавада Полша бош вазири Доналд Туск билан қўшма матбуот...
Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келмоқчи

22.04.2024, 17:11

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Тожикистонга келди. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Ташриф доирасида Кэмерон Тожикистон президенти Имомали Раҳмон...
Буюк Британиянинг янги бош вазири Зеленскийга ваъда берди

26.10.2022, 12:33

Буюк Британиянинг янги бош вазири Риши Сунак Украина президенти Владимир Зеленский билан биринчи телефон суҳбатини ўтказди ва у Киевни қўллаб-қувватлашда давом этишга ваъда берди. Бу...
Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1