АсосийСИËСАТ

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин нималарни муҳокама қилди?

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 май куни Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

'Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин нималарни муҳокама қилди?'ning rasmi

Суҳбат давомида икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар парламентлараро, ишбилармонлик ҳамда маданий-гуманитар алоқалар фаол ривожланаётганини қайд этди. Шунингдек, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан буён 23 фоизга ошгани таъкидланди.

Мулоқотда саноат, энергетика, транспорт ва бошқа муҳим соҳалардаги йирик кооперация лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳам кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, давлат раҳбарлари бўлажак икки томонлама ва кўп томонлама тадбирлар режаси юзасидан ҳам фикр алмашди.

    Бошқа янгиликлар